Асрор Алиқулов «Шўртан» бош мураббийига айланди
Айни вақтда ғузорликлар 12 очко билан сўнгги 16-ўриндан жой олган.
Фото: Шуртан ПФК
Асрор Алиқулов “Шўртан” бош мураббийлигига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Шўртан” футбол клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Шу кунгача жамоанинг бош мураббийи вазифасини бажариб келган Элдор Мойлиев лавозимидан озод этилди.
Клуб раҳбарияти қарорига кўра, жамоага бош мураббий этиб Асрор Алиқулов тайинланди. У билан шу мавсум якунига қадар шартнома имзоланди.
Шу билан бирга, Элдор Мойлиев клуб мураббийлар штабида ўз фаолиятини давом эттиради. Айни вақтда ғузорликлар 12 очко билан сўнгги 16-ўриндан жой олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист