locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асрор Алиқулов «Машъал»дан кетгани йўқ

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асрор Алиқулов «Машъал»дан кетгани йўқ
Фото: Машъал ПФК

Иккинчи даврага тайёргарлик олиб бораётган Муборакнинг "Машъал" жамоасида мураббийлар штабида вақтинча ўзгариш юз берди.

"Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, бош мураббий Асрор Алиқулов жамоа билан бўлмаётгани айтиляпти.

Мазкур ҳолат бўйича олинган расмий маълумотларга кўра, Асрор Алиқулов вақтинча таътилга чиққан. Таътилнинг сабаби оилавий шароитлар билан боғлиқ. Унинг "Машъал" билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади ва клуб мураббийга тўлиқ ишонч билдиради.

Айни пайтда жамоани Отабек Нарзуллаев иккинчи даврага тайёрламоқда", – дейилади муборакликлар хабарида.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг