locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асесио «Жирона»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«Реал» ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асесио «Жирона»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
30.11.2025, Як.
Жирона
1
Реал Мадрид
1

«Реал» Мадрид ҳимоячиси Раул Асесио бугунги Ла Лига доирасидаги «Жирона»га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги деярли аниқ. Marca нашрининг хабар беришича, футболчининг учрашувни ўтказиб юборишига вирусли инфекция сабаб бўлган.

Муҳим тўқнашув арафасида мадридликларнинг машғулотига яна бир неча ҳимоячилар — Давид Алаба, Дани Карвахал ва Дин Хейсен ҳам қўшилмади. Улар ҳам яқин вақт ичидаги ўйинларда иштирок этиши ҳозирча номаълум.

Шу билан бирга, Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штаби асосий дарвозабон Тибо Куртуага ишонч билан таянишлари кутилмоқда. У яқинда «Олимпиакос»га қарши 4:3 ҳисобида якунланган Чемпионлар Лигаси учрашувини гастроэнтерит сабаб ўтказиб юборган эди. Ҳозир эса бельгиялик посбон сафга қайтишга тайёр.

Бундан ташқари, «Жирона»га қарши ўйин учун дастлабки рўйхатга ҳимоячи Антонио Рюдигер ва яримҳимоячи Франко Мастантуоно ҳам киритилиши мумкин. Иккала футболчи ҳам жароҳатларидан сўнг бир неча машғулотни тўлиқ ўтказди. Бироқ уларнинг майдонга тушиши якуний тиббий баҳолаш натижасига боғлиқ бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг