Алонсо: «Ҳар доим жамоа бир бутун эканини ҳис қилганман»
«Реал» бош мураббийи жамоа ичидаги муҳит ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
30.11.2025, Як.
Жирона
1
Реал Мадрид
1
«Реал Мадрид» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ичидаги кайфият ҳақида гапирди.
«Ҳар доим жамоа бир бутун эканини ҳис қилганман, биз ҳаммамиз мақсадимиз нималигини тушунамиз: охиригача бориш ва ҳамма нарсани ютуш имкониятини сақлаб қолиш.
Баъзи одамлар нима дейиши ёки нима хоҳлашидан қатъи назар, биз ичида жуда бирлашганмиз. Бирга ҳаракат қиламиз», — дейди Алонсо.
Мадридликлар навбатдаги учрашувни бугун, 30 ноябр куни, «Жирона»га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Охирги тўрта ўйинда «Реал» фақат бир марта ғалаба қозонган. Ла Лига жадвалида мадридликлар иккинчи ўринда бормоқда, «Барселона»дан икки очко орқада ва битта ўйини захирада қолган.
Насрулло Каримов
Журналист