locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Ушбу ўйинда қандай ўйнашимиз кераклигини биламиз»

«Реал» бош мураббийи «Жирона»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: «Ушбу ўйинда қандай ўйнашимиз кераклигини биламиз»
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
30.11.2025, Як.
Жирона
1
Реал Мадрид
1

«Реал Мадрид» бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лига 14-тур учрашуви арафасида фикр билдирди. Бугун, 30 ноябрда, мадридликлар «Жирона» билан тўқнаш келади.

«Биз ушбу ўйинда қандай ўйнашимиз кераклигини ва сафарда ғалаба қозониш имкониятимиз борлигини биламиз. Албатта, кетма-кет шунча сафар ўйинлари ўтказиш биоз ноодатий. Биз кетма-кет Чемпионлар Лигаси ва Ла Лига ўйинларини сафарда ўтказдик, лекин пешқадамлигимизни сақлаш учун яна уч очко олишимиз керак. Бу бизнинг мақсадимиз. Жамоа яхши аҳволда, баъзи футболчилар қайтиб келди ва энг яхши формада», — деди Алонсо.

Ҳозирги вақтда «Реал» 13-турдан сўнг Ла Лига турнир жадвалида 32 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда. «Жирона» эса 18-ўринда, жамоа ҳисобида 11 очко мавжуд. Турнир жадвалида «Барселона» 14 ўйиндан сўнг 34 очко билан етакчилик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг