locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асадбек Жўрабоев: Ўтган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик

Навбаҳор футболчиси Насаф билан ўйиндан олдин клуб матбуотига интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асадбек Жўрабоев: Ўтган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик
photo: Navbahor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
30.10.2025, Як.
Навбаҳор
0
Насаф
0

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лоchinлар”нинг 21 ёшли маҳоратили ҳужумчиси Асадбек Жўрабоев бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак рақибимиз – “Насаф” амалдаги мамлакат чемпиони ва жорий мавсумда ҳам ўз унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, “Навбаҳор”нинг “аждарлар”га қарши кечадиган учрашувлари азалдан кескин ва муросасиз курашлар остида кечган. Шу боис, бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Ўтган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, бўлажак учрашувда ишқибозларга қувонч улашиш, ғалаба қозониш ниятида майдонга тушиб, буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Мухлислардан эса жамоамизни ёлғизлатиб қўймасликлари, стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз эса қўлдан келганича, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишларини таъминлашга ҳаракат қиламиз, - деди Асадбек Жўрабоев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг