locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анвар Бердиев: \"Омад кучлиларга кулиб боқади\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анвар Бердиев: "Омад кучлиларга кулиб боқади"
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
27.04.2025, Як.
Пахтакор
1
Шўртан
0

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" 1:0 “Шўртан” баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди:


"Бугун эрта гол ўтказиб юбордик ва футболчиларимиз гўёки чарчаб қолишгандек кўринишди. Ягона ўйин тақдирини ҳал этди. "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Биз ўз имконият даражамиздан келиб чиқиб футболчиларни таклиф этдик. Футболчиларимизга ўзига бўлган ишонч етишмаётгандек. Футболчиларимиз ҳали ёш ва кейинги учрашувларда камчиликларни тўғрилаймиз. Кейинги учрашувларни Ғузорда ўтказамиз.

Вақт кам қолгани учун футболчиларимиз шошиб қолишди. Шахсан мен ҳам бундай футбол ўйнашга қаршиман. Устига-устак йигитлар чарчаб қолишди ҳам. Узун паслар рақиб дарвозабонига қулайлик яратиб берди.

Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Ўтган турда "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири "Нефтчи"ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб келди. Айтганимдек, футболчиларимизга бироз ишонч етишмади",-дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг