locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» жамоасининг Тожикистондаги йиғин якунига етди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» жамоасининг Тожикистондаги йиғин якунига етди
Фото: Андижон ПФК

«Бургутлар» иккинчи даврага тайёргарликни 12 июлдан бошлашди ва 14 санадан ёзги йиғин Тожикистонда давом эттирилди. 26 июль куни жамоанинг мазкур йиғини ўз ниҳоясига етди.

У ерда «Андижон» назорат учрашувларини ҳам ўтказди. Аввалига маҳаллий клублар – «Эсхата» (4:2) ва «Истаравшан» (3:2) мағлубиятга учратилди. Жамоа Тожикистон йиғинини якунлаб, Олмалиқда ОКМКга қарши ёпиқ тарздаги назорат ўйинини ўтказди. Ўйин 35 дақиқадан 4 тайм давомида бўлиб ўтди. Андижонликлар учрашувда йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бургутлар 29 июлдан ўз қароргоҳида тўпланадилар.

«Андижон» иккинчи даврани 3 август куни «Бобур арена»да «Қўқон-1912»га қарши учрашув билан бошлайди. Ушбу ўйин соат 19:00 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг