locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» Валижон Раҳимов билан хайрлашди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» Валижон Раҳимов билан хайрлашди
Фото: Андижон ПФК

Ёзги селекция ишларини давом эттираётган "Андижон" айрим ўйинчилар билан хайрлашмоқда.

Бунгача Искандар Шойқулов билан шартнома бекор қилинганлиги хусусида хабар берилганди, бу сафар дарвозабон Валижон Раҳимов “Андижон” билан хайрлашганини маълум қилинди.

Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра шартнома бекор қилинди.

Раҳимов мавсум бошида таркибга қўшилганди ва ўтган вақт мобайнида Суперлигада олтита, Ўзбекистон Кубогида иккита ва бир бор Суперкубок ўйинида майдонга тушди.

"Валижонга кейинги фаолиятида омад тилаймиз" - дейилади "Андижон"нинг расмий баёнотида.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг