«Андижон» Отабек Жўрақўзиев ўз сафига қўшиб олди
Фото: Андижон ПФК
“Андижон” ёзги трансфер ойнаси чоғида истеъдодли ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев билан шартнома имзолади. Эндиликда у мавсум охирига қадар ижара асосида “Бургутлар” сафида тўп суради.
Маълумот учун, Жўрақўзиев 2002 йилнинг 2 апрель санасида Фарғона вилоятида таваллуд топган.
Фаолияти мобайнида бунгача “Бунёдкор фарм”, “Олимпик” ва “Пахтакор” таркибида тўп сурган.
Жорий мавсумнинг биринчи қисмида “Пахтакор” сафида 13 та ўйинда 3 та гол урди. Шунингдек, Ўзбекистон У23 терма жамоасида 26 та учрашувда майдонга тушган ва 6 гол муаллифига айланган.
Баҳром Бобонов
Редактор