locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» Муҳаммадали Усмонов билан шартнома имзолади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» Муҳаммадали Усмонов билан шартнома имзолади
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибини янги ўйинчилар билан тўлдириш ва кучайтириш борасида селекция ишларини фаол тарзда олиб бормоқда.

“Бургутлар” “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланган ҳужумчи Муҳаммадали Усмонов билан шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Усмонов 2004 йилнинг 9 декабрь санасида Андижонда таваллуд топган. У “Пахтакор”нинг У18, У21 ва асосий жамоаларигача бўлган йўлни босиб ўтган. Жорий мавсумнинг биринчи қисмида “Пахтакор” сафида Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол муаллифи бўлди.

Таъкидлаш керакки, бош мураббий Максим Шацких ўз вақтида “Пахтакор”да ишлаган чоғида Муҳаммадали Усмоновни кашф қилган.

“Умид қиламизки, иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи “Андижон”да ўзининг ажойиб ўйинлари ва голлари билан мухлисларимизни хурсанд қилади. Муҳаммадали, “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан”, - дейилади клуб хабарида.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг