locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» - «Қизилқум». Ўзаро баҳсларда ким устун?

“Андижон” – “Қизилқум” қарама-қаршилиги 15 октябр куни “Бобур арена” стадионида соат 19:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» - «Қизилқум». Ўзаро баҳсларда ким устун?
Фото: Андижон ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
15.10.2026, 10.00
Андижон
-
Кизилкум
-

“Андижон” жамоаси Суперлиганинг 24-турида “Бобур арена”да Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади.

Биринчи даврада Навоийдаги баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида устун келган. Жамоамиздан Андроникашвили гол муаллифи бўлган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига келсак, ҳозирга қадар чемпионат доирасида 43 та баҳс ўтказилган. “Қизилқум”да 20, “Андижон”да 14 ғалаба бор. 9 учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 67:55 навоийликлар фойдасига.

“Андижон” чемпионатда сўнгги бор ўз майдонида “Қизилқум”ни 2023 йилги мавсумда мағлуб этган. 22 май санасида бўлиб ўтган баҳсда “Андижон” Илҳом Алижонов билан Рубин Хебайнинг голлари эвазига уч очкони қўлга киритган.

Андижонда ўтган сўнгги 5 та ўйин

2025 йил
“Андижон” – “Қизилқум” – 1:1
2024 йил
“Андижон” – “Қизилқум” – 0:0
2023 йил
“Андижон” – “Қизилқум” – 2:0
2021 йил
“Андижон” – “Қизилқум” – 1:1
2020 йил
“Андижон” – “Қизилқум” – 0:0

“Андижон” жамоамизга омад ёр бўлсин.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Қизилқум” қарама-қаршилиги 15 октябр куни “Бобур арена” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг