locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Андижон\" икки легионери билан шартномани бекор қилди

Жамоада ўзгаришлар бошланди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Андижон" икки легионери билан шартномани бекор қилди
Фото: Андижон ФК

“Андижон” клуби икки нафар хорижлик футболчиси билан хайрлашди.

Клуб матбуот хизматига кўра, мавсум бошида “бургутлар” сафига қўшилган черногориялик ҳимоячи Миомир Журичкович ва россиялик ҳужумчи Ислам Машуков билан тузилган шартномалар икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.

27 ёшли Журичкович “Андижон” сафида чемпионат ва кубок мусобақасида ҳаммаси бўлиб 10 та баҳсда майдонга тушди. 30 ёшли Машуков эса Суперлига, Ўзбекистон кубоги ва суперкубокда жами 13 та ўйинда иштирок этиб, 2 та голли узатма берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг