Альварес «Реал»га қарши дербига тайёргарлик кўрмоқда
Хулиан жорий Ла Лига мавсумида иккита учрашувда иштирок этди.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси
20.09.2026, 10.15
Атлетико Мадрид
-
Реал Мадрид
-
«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
The Touchline маълумотига кўра, аргентиналик футболчи 20 сентябрь, якшанба куни ўз майдонида «Реал»га қарши ўтказиладиган дербига тўлиқ тайёр ҳолда етиб боришни истамоқда.
Альварес жорий Ла Лига мавсумида иккита учрашувда иштирок этди, аммо ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Еттинчи тур олдидан Диего Симеоне шогирдлари 13 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. «Реал» эса 15 очко билан иккинчи поғонадан жой олган.