locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Моуриньо: «Заиф ҳакамни тайинлаган қўмитани табриклайман»

Моуриньо: «Заиф ҳакамни тайинлаган қўмитани табриклайман» «Реал» бош мураббийи дербидаги мағлубиятдан сўнг ҳакамларнинг ишидан норозилигини айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Моуриньо: «Заиф ҳакамни тайинлаган қўмитани табриклайман»
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
20.09.2026, Як.
Атлетико Мадрид
2
Реал Мадрид
1

Моуриньо: «Заиф ҳакамни тайинлаган қўмитани табриклайман»

«Реал» бош мураббийи дербидаги мағлубиятдан сўнг ҳакамларнинг ишидан норозилигини айтди.

Жозе Моуриньо Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Реал» баҳсида Мигел Анхел Ортис Ариас бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг ишидан норози бўлди.

Меҳмонлар иккинчи бўлим бошида Дин Хейсеннинг майдондан четлатилиши натижасида бир киши кам бўлиб қолишди. «Матрасчилар» эса пенальтидан ҳисобни очишди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Ҳакамга дербида ишлаш учун тажриба етишмади. У 41 ёшда. У — фақат кичик ўйинларни бошқарган кучсиз ҳакам. Бундай тайинлов учун ҳакамлар қўмитасини табриклайман.

Аммо сеньор Трухильонинг «Реал» билан боғлиқ тарихи бор. Кубокда, «Жирона» ва «Осасуна»га қарши ўйинларда. Бу — жуда бой тарихга эга VAR», — дея «Реал» бош мураббийининг сўзларини келтиради Marca.

Аввалроқ «Реал» телевиденияси «Атлетико»нинг икки футболчиси четлатилмагани юзасидан норозилик билдирганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг