locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Даҳшатли ҳакамлик дерби тақдирини ҳал қилди» — «Реал» расмий сайти

«Қироллик клуби» расмий сайти ҳам Мадрид дербисидаги ҳакамлик бўйича баёнот берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Даҳшатли ҳакамлик дерби тақдирини ҳал қилди» — «Реал» расмий сайти
photo: gettyimages
Испания Ла Лигаси
20.09.2026, Як.
Атлетико Мадрид
2
Реал Мадрид
1

«Реал» «Атлетико»га қарши (1:2) ўйиннинг бош ҳаками Мигел Анхел Ортис Ариасни танқид қилди.

Ўйиндан сўнг клуб сайтида мағлубият билан якунланган баҳс ҳақида мақола эълон қилинди. Матн «Дерби тақдирини даҳшатли ҳакамлик ҳал қилди» сарлавҳаси остида чоп этилди. Унда «Реал» ҳакамни «Атлетико» футболчилари Ли Кан Ин ва Кристиан Ромерони қизил карточка билан жазоламагани учун танқид қилган.

37-дақиқада Жуд Беллингем подкатда Кристиан Ромерони йиқитди. Ўйин бош ҳаками Мигел Анхел Ортис Ариас «Реал» яримҳимоячисига сариқ карточка кўрсатди, аммо видеотакрорни кўриб чиққач, қарорини бекор қилди ва сариқ карточкани энди «Атлетико» ҳимоячисига кўрсатди. Сабаби, аргентиналик футболчи бутсасининг тишлари билан рақибининг тиззасидан бироз пастроқ қисмини босиб олганди.

45-дақиқада «Атлетико» хавбеки Ли Кан Ин марказдан узоқ бўлмаган жойда «Реал» футболчиси Федерико Валверденинг тўпиғига бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Уругвайлик яримҳимоячи норози бўлиб ўрнидан сакраб турди ва бош ҳакам олдига югуриб борди, аммо Мигел Анхел Ортис Ариас кореялик футболчини огоҳлантирмади.

«Реал Мадрид» «Метрополитано» стадионида Ортис Ариаснинг даҳшатли ҳакамлиги фонида ўтган дербида мағлуб бўлди. Биринчи бўлимда у Ромерони Беллингемнинг тиззасини босиб олгани учун (эпизодни кўриш учун монитор олдига борганига қарамай) майдондан четлатмади. Шунингдек, Ли Кан Инни Валверденинг тўпиғига зарба бергани учун ҳам четлатмади. Ҳар икки қарор ўйиннинг боришига таъсир қилди ва иккинчи бўлимда «Атлетико»нинг ғалабаси билан якунланган баҳс тақдирига ўз таъсирини кўрсатди», — дейилади матнда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг