locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Акмал Рустамов: «Жамоани менга ишониб топширишганидан кейин биз бир оила бўлдик»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Акмал Рустамов: «Жамоани менга ишониб топширишганидан кейин биз бир оила бўлдик»
Фото: Қизилқум ПФК

Суперлига 18-туридан ўрин олган ОКМК – «Қизилқум» (0:0) баҳсдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

«Иккинчи даврада зич тақвим бўлиб қолди. Шу сабабли ҳар уч ёки тўрт кунда ўйин ўтказяпмиз. Жисмоний ҳолатга таъсир қилмоқда. Шунинг учун ротация қилишга мажбур бўлдик. Футболчиларим майдонда борини берганлари учун раҳмат айтаман. Бугун ҳам иккита ёки учта яхши вазиятларга эга бўлдик. «Қизилқум» ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман. Ҳимояда ўйнаган бўлсак ҳам. Бугун рақибдан кўра яхшироқ ва хавфлироқ имкониятлар яратдик. Чемпионатимиз жуда рақобатбардош. Бугундан бошлаб кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Хоразмгача масофа анча узоқ. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, «Хоразм»га тайёргарлик кўрамиз.

- Зич тақвимга қарамай «Қизилқум» сизнинг қўл остингизда ҳали мағлубиятга учрамади. Бунинг сири нимада?

- Жамоани менга ишониб топширишганидан кейин биз бир оила бўлдик. Бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Асосий сири шу», - дея Рустамовнинг сўзларидан келтиради «Қизилқум» матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг