Ҳаким Фузайлов: \"Бу ўйин билан уч очко олиш амримаҳол эди”
Фото: Андижон ПФК
“Хоразм” – “Андижон” (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида урганчликлар устози Ҳаким Фузайлов қуйидагича фикр билдирди:
“Тўғрисини айтганда, биз ўзимиз 3 очкони рақибга тақдим этдик. Ютишимиз керак бўлган ўйин эди. Бошқа ҳеч нима дея олмайман. Орқага ётиб олдик, натижада рақиб вазият яратди. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Бу ўйин билан уч очко олиш амримаҳол эди”, — дея Фузайловнинг cўзларидан келтиради «Андижон» матбуот хизмати.
Ушбу мағлубиятдан сўнг “Хоразм” турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист