locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. \"Навбаҳор\" - \"Қўқон-1912\"

11-турда футбол мухлислари навбатдаги водий дербисига гувоҳ бўлишади
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"
Фото: Kokand-1912

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Қўқон-1912" учрашуви 25 май куни Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.

“Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 34 бор куч синашишган. 8 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 18 та ўйинда ғалаба қозонган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 63-37. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 62 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 32 очкони қўлга киритган. Сўнгги бор бу жамоалари 2022 йилнинг 16-август куни тўқнаш келишганди. Ўшанда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этишган.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги тўққизта учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

16.08.2022 Қўқон-1912 - Навбаҳор – 1:1
17.03.2022 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 2:0
27.11.2021 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 2:3
01.08.2021 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:2
03.12.2020 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1
28.08.2020 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 0:1
01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1
10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1
31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0

Бошланиш вақтлари

"Навбаҳор" — "Қўқон-1912" учрашуви 25-май куни соат 18:45 да старт олади. Учрашув Намангандаги “Марказий" стадионида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг