locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нажмиддин Нормуродов: «Ўйлайманки, «Бунёдкор» билан мавсумни яхши якунладик»

Тажрибали ҳимоячи мавсум якунлари бўйича ўз фикрларини билдирди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нажмиддин Нормуродов: «Ўйлайманки, «Бунёдкор» билан мавсумни яхши якунладик»
Фото: Бунёдкор ПФК

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Суперлига-2025ни 49 очко билан 5-ўринда якунлади. Мавсум якунига етганидан сўнг жамоа ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов Sports24.uz мухбири билан суҳбатлашди.

- Якунланган мавсумда “Бунёдкор”нинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

- “Ўйлайманки, якунланган мавсум “Бунёдкор” учун яхши ўтди. 2024 йилдаги натижамиздан юқорига кўтарилган ҳолда якунладик. Жамоада кўп ўзгаришлар бўлди. Янгиланаётган жамоа учун 5-ўринни эгаллаш яхши натижа деб ҳисоблайман. Раҳбарият томонидан юқори мақсадлар қўйилмаганди. Юқорида айтганимдек, 2024 йилдаги натижани яхшилаш вазифаси бор эди. Биз эса буни уддасидан чиқдик.

- Cуперлигада жамоангиз учун қайси ўйин осон кечди?

- Суперлигада савия анча юқорилаган. Шу сабаб бирорта ўйинда осонликча ғалаба қозониш имконсиз. Ҳар бир баҳсда курашиш ва очко олиш учун майдонда борингизни беришингизга тўғри келади. “Бунёдкор” учун ҳам бирорта баҳс осон кечгани йўқ. Турдан турга қийинлашиб бораверди.

- Қайси жамоа иштирокидаги ўйинлар сизда яхши таассурот қолдирди?

- Мавсум давомида менда “Хоразм” жамоаси яхши таассурот қолдирди. Менимча, уларга омад етишмаслиги панд берди. Акс ҳолда клуб лигада қолиш вазифасини муддатидан олдин ҳал қилиши мумкин эди. Ўйин томонлама бу жамоа кўпчиликка яхшигина бошоғриқ бўлди.

- Кейинги режаларингиз қандай? “Бунёдкор”да қоласизми ёки бошқа жамоага ўтишингиз мумкинми?

- “Бунёдкор” билан шартномам ниҳоясига етиб бормоқда. Олдимда бошқа жамоалардан таклифлар бор. Ҳаммасини ўрганиб, ўйлаб чиқаман. Насиб қилса, яқин 10 кун ичида келажагим борасида бир қарорга келаман. Балки “Бунёдкор”да қолишим мумкин. Бўлмасам, ўзим учун маъқул бўлган клуб сафига бориб қўшиларман. Буни вақт кўрсатади”, - деди Нормуродов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг