locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Душан Мийич: «Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришга муваффақ бўлдик»

Мавсум якунига етганидан сўнг Мийич Sports24.uz билан суҳбатлашдик.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Душан Мийич: «Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришга муваффақ бўлдик»
Фото: Қизилқум ПФК

Ўзбекистон Суперлигасида мавсум якунига етди. “Қизилқум” 9-ўрин билан маррага етиб келди. Ўтган мавсумда “Динамо”да ўйнаган Душан Мийич 2025 йилда “олтин изловчилар” сафида ҳаракат қилди. Жамоанинг муҳим бир қисми сифатида ўйнади. Мавсум якунига етганидан сўнг Мийич Sports24.uz мухбири билан суҳбатлашди.

- Душан, мавсум якунига етди. Таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси яхши. Якунланган мавсумдан ҳақиқатдан ҳам катта таассуротлар олдим. Барча клублар, стадионлар, инфратузилма юқори даражага кўтарилганини гувоҳи бўлдик. Чемпионат жуда кучли, сифатли ва ҳар бир ўйинин чиндан ҳам олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада ўтди. Деярли ҳамма жамоанинг имкониятлари тенг эканлигини айтиш мумкин. Бундай муҳитнинг бир қисми бўлиш жуда ёқимли эди. 2025 йилги мавсум ҳар томонлама қизиқарли ва муросасиз кечди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

- “Қизилқум”нинг иштирокига қандай баҳо берасиз?

- Мавсум энди якунига етди. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришга муваффақ бўлдик. Мавсум ўрталарида 9 та ўйинда мағлубиясиз серия қайд этдик. Биздан талаб қилинган ҳамма нарсани бажарганимиздан хурсандмиз. Ўйлайманки, иштирокимиз ёмон бўлгани йўқ.

- Сизнингча, қайси ўйин жамоангиз учун қийин кечди?

- Юқорида айтганимдек, ҳар бир ўйин ўзига хос қийин кечди. Бирортасини алоҳида кўрсатиш қийин. Чемпионат жуда тенг ва жамоалар максимал фидоийлик, масъулият ва интизомни талаб қилди. Энг кичик хатолар учрашув натижасига таъсир кўрсатди.

- Суперлига-2025да қайси жамоалар иштироки сизда яхши таассурот қолдирди?

- Ҳамма жамоа яхши иштирок этди. Лекин мен учун энг кўп ажралиб тургани Вадим Абрамов бошқарвидаги собиқ клубим “Динамо” эди. Улар ажойиб натижалар қайд этишди. Натижалари билан кўпчиликни хайратга солди. Шунингдек, “Нефтчи”ни чемпионлик унвони билан ҳам табриклайман. Чемпионлик осон кечмади, аммо якунда улар ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Гарчи Навоийда ғалаба қозона олмаган бўлишса-да. Чунки мен уларга гол ургандим ва дуранг қайд этандик (кулади).

- Кейинги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Менинг режаларим албатта Ўзбекистон билан боғлиқ. Менда бир нечта вариантларим бор. Клуб билан шартномам ниҳоясига етди. Тез орада фаолиятимни қаерда давом эттиришимни ҳал қиламан. Айтишим керакки, “Қизилқум”да ўзимни жуда зўр ҳис қилдим ва ҳар қандай таклифлар очиқман.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг