locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камилла Раҳимова Токиодаги WTA 500 турнирининг чорак финалига йўл олди

2 соат 51 дақиқа давом этган учрашув якунида Ўзбекистон вакили чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Теннис
Камилла Раҳимова Токиодаги WTA 500 турнирининг чорак финалига йўл олди
photo: gettyimages

Камилла Раҳимова Токиодаги WTA 500 турнирининг чорак финалига йўл олди.

Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилаётган Toray Pan Pacific Open Tennis халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда. Мусобақа WTA 500 тоифасига киради.

Иккинчи давра учрашувида жаҳон рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган Камилла Раҳимова дунёнинг 33-ракеткаси, россиялик Екатерина Александрова билан уч сет давом этган баҳсда 6:4, 4:6, 7:6(7:5) ҳисобида ғалаба қозонди.

2 соат 51 дақиқа давом этган учрашув якунида Ўзбекистон вакили чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чорак финалда Раҳимова испаниялик Кристина Букша (WTA рейтингида 42-ўрин) ва австралиялик Майя Жойнт (94-ўрин) ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг