Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Афруза Ҳамдамова ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Мазкур натижа Афрузанинг халқаро шахмат майдонидаги навбатдаги муваффақияти бўлди.
Бошқа спорт турлари
photo: Chess Uzbekistan
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Афруза Ҳамдамова ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтган FIDE World Junior Blitz Chess Championships U20 мусобақасида ҳамюртимиз 13 тур давомида 9,5 очко тўплаб, якуний рейтингда иккинчи поғонадан жой олди.
Мазкур натижа Афрузанинг халқаро шахмат майдонидаги навбатдаги муваффақияти бўлди. Ёш шахматчимиз кучли рақиблар орасида муносиб натижа қайд этиб, Ўзбекистон шарафини яна бир бор муносиб ҳимоя қилди.