Кореяда халқаро мусобақа иштирокчилари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
Кореяда халқаро мусобақа иштирокчилари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
25 ноябрь куни Корея Республикасида The 2nd 2026 Asian Nations Invitational Youth Pony Show Jumping Competition мусобақаси доирасида спортчилар учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг стартга чиқиш тартиби ва уларга бириктирилган отлар қуйидагича белгиланди:
7-рақам — Муҳаммадюсуф Юлдашев — WIND.
8-рақам — Севинч Назарова — SANGDI.
Шунингдек, мусобақада иштирок этувчи отлар ветеринария кўригидан муваффақиятли ўтдилар.
Эртага, 26 ноябрь куни спортчилар от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича беллашувда иштирок этиш учун чиқадилар.
Спортчиларимизга мусобақада омад, ишончли чиқишлар ва юқори натижалар тилаймиз!