ЎзПФЛ «Нефтчи» клубини огоҳлантирди
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг сентябрь ойи охиридаги йиғилишида “Нефтчи” клубининг футболчи Сардор Абдураимов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков олдидаги қарздорликлари мавжудлиги тасдиқланди.
Унга кўра, фарғоналиклар Абдураимов олдидаги қарздорликни жорий йилнинг 10 октябрь санасига қадар, Иванковга тўланмай қолган иш ҳақини эса жорий йилнинг 6 октябрь кунигача тўлаб бериши белгиланган.
“Клуб тарафидан ушбу қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаса, унга нисбатан молиявий жарималарга қўшимча равишда оғирроқ спорт санкциялари қўлланилиши юзасидан огоҳлантирилди”, дейилади ЎзПФЛ баёнотида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист