locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоэл Кожо — янги мавсумни “Нефтчи”да ўтказади

Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси “Эстеглял”дан Фарғона клубига ижарага ўтди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоэл Кожо — янги мавсумни “Нефтчи”да ўтказади
Расм: Telegram

Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Жоэл Кожо мавсум охиригача Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ижара асосида тўп суради.

Томонлар Эроннинг “Эстеглял” жамоаси билан музокараларни якунлади. Кожо эртадан янги жамоаси билан машғулотларга қўшилади. Бу ҳақда спорт журналисти Кобилжонов хабар берди.

Халқаро журналист Александр Троицкийнинг таъкидлашича, “Эстеглял” Кожони ўз режаларига киритмаган ва ижарага бериш ниятида бўлган:
“Ҳаммаси кутилганидек. Мен уни “Андижон”да кутгандим, лекин йўналиш тўғри танланган. Фарғона яқин жой.

Асосан, Кожо “Бухоро”га кетган Табатадзенинг ўрнини эгаллайди. Лекин “Нефтчи”да ҳужум чизиғида рақобат жуда кучли — Марушич ва Нимели ҳам келишган. Шунга қарамай, Кожо Суперлигада тажрибага эга ва ўзини кўрсата олади, деб ўйлайман”.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг