ЖЧ U17. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Абдумўминовнинг дубли эвазига ғалаба қозонди
Азизбек Абдумўминов ўйинда дублга эришди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1-турида Парагвайга қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 1-бўлимидаёқ Азизбек Абдумўминов дублни расмийлаштирди. 89-дақиқада жанубий америкаликлар Санабининг пеналтидан киритган голи эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
Шу тариқа, ўйин 2:1 ҳисобида ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Гуруҳнинг қолган жамоалари баҳсида Ирландия эса Панамадан устун келди, - 4:1.
U17 ЖЧ. 1-тур
Парагвай U-17 – Ўзбекистон U-17 :2
Голлар: Санабиа 89 – Азизбек Абдумўминов 25, 45+3
Розикжон Султонмуродов
Журналист