Жаҳон чемпионати олдидан U-17 терма жамоамизда жиддий йўқотиш?!
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: UzbekistanFA
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Нурбек Серсенбаев Осиё Кубоги финалида олган қизил карточкаси сабаб учта ўйинга дисквалификация қилинди.
ОФК маълумотларига кўра, Серсенбаевнинг ушбу қоидбузарлиги спорт ҳаракатларига мос эмас деб топилган. Катта эҳтимол билан Нурбек кичик Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубоги финалида мезбон Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Та'кидлаш лозим, ҳамюртларимиз ушбу баҳснинг иккинчи ярмини икки киши кам бўлиб ўтказган эди.
Маълумот учун, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-ноябрдан 27-ноябргача Қатар ёшил майдонларида бўлиб ўтади.