locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎзФҲМ раҳбарияти Ҳакамлар академияси тингловчилари билан учрашди

ЎзФҲМ Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсининг 7-модули доирасида олиб борилаётган жараёнлар билан танишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 ЎзФҲМ раҳбарияти Ҳакамлар академияси тингловчилари билан учрашди
photo: UzFHM

ЎзФҲМ раҳбарияти Ҳакамлар академияси тингловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) раҳбарияти Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсининг 7-модули доирасида олиб борилаётган жараёнлар билан танишди.

Ташриф давомида раҳбарият тингловчиларнинг Ўзбекистон чемпионати доирасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувларда ҳакамлик фаолиятини кузатди.

Шунингдек, Академия тингловчилари билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг билим ва кўникмалари, ҳакамлик фаолиятига бўлган ёндашуви билан яқиндан танишилди.

Учрашув давомида ҳакамлик соҳасидаги кўп йиллик тажриба асосида ўйин вазиятларини тўғри баҳолаш, тезкор ва аниқ қарорлар қабул қилиш ҳамда майдонда ўзини тутиш каби муҳим жиҳатлар юзасидан тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, тингловчиларга назарий билимларини мунтазам мустаҳкамлаш, амалий кўникмаларини ривожлантириш ва касбий маҳоратини ошириш бўйича керакли маслаҳатлар берилди.

Мазкур учрашув ёш ҳакамларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш ҳамда келгусида малакали ҳакамлар сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг