locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ЖЧни мағлубият билан бошлади

Каннаваро жамоаси навбатдаги учрашувни 23 июн куни Португалияга қарши ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ЖЧни мағлубият билан бошлади
Фото: ЎФА
Жаҳон чемпионати
17.06.2026, Як.
Ўзбекистон
1
Колумбия
3

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини мағлубият билан бошлади. Мехико шаҳридаги «Ацтека» стадионида Колумбияга қарши ўтказилган ўйин 1:3 ҳисобида якунланди.

Дастлаб 40-дақиқада Даниэл Муниос ҳисобни очди. Кейинчалик Аббосбек Файзуллаев гол урди. Шомуродов майдон марказида тўп олдирди ва тезкор қарши ҳужумни Луис Диас гол билан якунлади – 1:2. 90+9-дақиқада Кампас якуний нуқтани қўйди.

Биринчи турдан кейин Колумбия 3 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон эса тўртинчи ўринда қолди.

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги учрашувни 23 июн куни Португалияга қарши ўтказади.

ЖЧ-2026. K гуруҳи. 1-тур
Ўзбекистон — Колумбия 1:3
Голлар:
Файзуллаев 61 — Муниос 41, Диас 66, Кампас 90+9

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг