locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияга қарши тарихий ўйинда оқ либосда ҳаракат қилади

Ўйин соат 07:00 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияга қарши тарихий ўйинда оқ либосда ҳаракат қилади
Фото: ЎФА
Жаҳон чемпионати
17.06.2026, Як.
Ўзбекистон
1
Колумбия
3

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувини Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади.

Бугун мазкур баҳс олдидан FIFA вакиллари ҳамда ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида расмий учрашув (ўйинолди митинги) бўлиб ўтди. Унда учрашувни ташкил этишга оид бир қатор ташкилий масалалар, хавфсизлик чоралари ҳамда интизомий қоидалар юзасидан зарур тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Митинг якунида жамоаларнинг эртанги баҳсда қандай рангдаги либосларда майдонга тушиши ҳам расман тасдиқланди. Унга кўра, Колумбияга қарши учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ рангли либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ рангли кийимда ҳаракат қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, барча юртдошларимиз интиқлик билан кутган ушбу тарихий учрашув эртага, 18-июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да Мехико шаҳридаги "Ацтека" ("Mexico City") стадионида старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг