locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Диас: «Мен болаликдаги орзумни амалга оширяпман»

Футболчи Ўзбекистонга қарши басҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Диас: «Мен болаликдаги орзумни амалга оширяпман»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
17.06.2026, Як.
Ўзбекистон
1
Колумбия
3

«Бавария» ва Колумбия терма жамоаси вингери Луис Диас ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

Ушбу ўйинда унинг жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳужумчининг ўзи гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

«Бугун мен болаликдаги орзумни амалга оширяпман — ўз миллий жамоам ва мамлакатим учун жаҳон чемпионатида ўйнаяпман. Гол уриш ва голли узатма беришдан ҳам яхшироқ нима бўлиши мумкин? Биз жуда аҳил жамоамиз, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз ва мен шунчаки жуда-жуда хурсандман», — дея Диаснинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Маълумот учун, у профессионал фаолияти давомида Колумбия терма жамоаси сафида 75 та ўйин ўтказган. Луис жами 23 та гол уриб, саккизта голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг