locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пуэрта: «Биз ярим ҳимояда жуда ажойиб ишладик»

Колумбия ярим ҳимоячиси Ўзбекистонга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Пуэрта: «Биз ярим ҳимояда жуда ажойиб ишладик»
Фото: ЎФА

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувда Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа ҳақида колумбияликлар ярим ҳимоячиси Густаво Пуэрта ўз фикрларини ўртоқлашди.

«Мураббий мендан ҳамиша майдонда агрессив ҳаракат қилишни сўрайди. Биз ярим ҳимояда жуда ажойиб ишладик. Жаҳон чемпионатидаги ўйинда голли узатма муаллифига айланганимдан жуда ҳам хурсандман», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати.

Дастлабки учрашувдан сўнг Колумбия 3 очко жамғариб, ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг