locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» финалда «Бухоро»ни мағлуб этиб, 14-маротаба турнир ғолиби бўлди

Учрашув тақдирини битта гол ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» финалда «Бухоро»ни мағлуб этиб, 14-марта турнир ғолиби бўлди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган «Пахтакор» ва «Бухоро» ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Унда «шерлар» минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 63-дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан киритилди. Ўйин якунида «Бухоро» ҳисобни тенглаштирганди, бироқ Йосип Томашевич томонидан киритилган гол офсайд сабаб бекор қилинди.

Шу тариқа, «Пахтакор» ўз тарихида 14-маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Ўзбекистон Кубоги. Финал

«Пахтакор» — «Бухоро» 1:0

Гол: Ҳожимат Эркинов (63).

Пахтакор — Владимир Назаров, Муҳаммадқодир Ҳамраліев, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Тург‘унбоев (Башар Ресан, 72), Игор Сергеев, Ҳожимат Эркинов (Достон Ҳамдамов, 81), Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев, Фламарион (Иброҳим Ибрагимов, 81), Муҳаммадрасул Абдумажидов, Дилшод Саитов.

Бухоро — Отабек Боймуродов, Иззатилло По‘латов, Сардор Қулматов, Азизбек Аманов, Жавоҳир Рўзиев, Тома Табатадзе, Фране Чиряк (Равшан Хайруллаев, 76), Муҳаммад Ё‘лдошев (Йосип Томашевич, 76), Марко Колакович, Фране Икич, Шаҳбоз Жўрабеков (Доминик Бегич, 64).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг