locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: Ҳозир энг бахтли одамман. Мен бу жуда катта ютуқ

Пахтакор футболчиси ва бош мураббийи Бухоро билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: Ҳозир энг бахтли одамман. Мен бу жуда катта ютуқ
photo: Paxtakor FK

Кубок финалидан кейин Камолиддин Тожиев ва Ҳожиакбар Алижонов учрашув хусусида фикрларини билдиришди.

Тожиев: - Ўйин қийин бўлишини кеча айтиб ўтгандим. Бир голгача футбол бўлди, биз ўша голни уриб олдик. Барчани ютуқ билан табриклайман.

Баҳсда турли вазиятларга тайёр эдик. Захирадаги футболчилар билан ўзгаришлар қилишга ҳозир эдик. Раҳбарият қандай рағбатлантиришини ҳали билмайман.

Ҳозир энг бахтли одамман. Мен бу жуда катта ютуқ. Йигитларга раҳмат айтаман.

Алижонов: - Ишқибозларимизни кубок билан табриклаб қоламан. Ўйин оғир бўлиши аниқ эди, чунки беллашувда соврин турганди.

Рақиб мураббийи билан ўртамизда кичик суҳбат бўлди. Бу футболда рўй бериб туради. Менга қарши яқин ўйнашга ҳаракат қилишди.

Ғалабада шифокоримизнинг ҳам меҳнатини эътироф этаман",-деди пахтакорчилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг