locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Нефтчи” “Оқтепа” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Нефтчи” “Оқтепа” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди
ФОТО: FC NEFTCHI

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин “Нефтчи” - “Оқтепа” ўйини бўлиб ўтди ва унда фарғоналиклар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 27-дақиқада Тома Табатадзе томонидан очилди (1:0). 48-дақиқада эса Шоҳруҳ Ғадоев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0).

56-дақиқада Анваржон Ғофуров ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса (3:0), 82-дақиқада Муҳаммадали Ғиёсов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди (4:0).

Шу тариқа, “Нефтчи” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 7 тага етказиб олиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги | “E” гуруҳи, 3-тур

“Нефтчи” 4:0 “Оқтепа”

Голлар: Тома Табатадзе 27' (1:0), Шоҳруҳ Ғадоев 48' (2:0), Анваржон Ғофуров 56' (3:0), Муҳаммадали Ғиёсов 82' (4:0).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг