Ўзбекистон Кубоги. “Динамо” ўз майдонида “Лочин”га имконият қолдирмади
Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган баҳсда “Динамо” ўз майдонида “Лочин”ни қабул қилди ва йирик 3:1 ҳисобига ғалаба қозонди.
Дастлаб, ҳисоб 42-дақиқада Санжар Қодирқулов томонидан очилди (1:0). 44-дақиқада эса Қодирқулов дубликни расмийлаштирди (2:0).
73-дақиқада Суҳроббек Тошкентбоев меҳмонларнинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди. 86-дақиқада эса Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа, “Динамо” Кубок баҳсларини ғалаба билан бошлаб, уч очко эгасига айланди.
Ўзбекистон Кубоги | 1-тур
“Динамо” 3:1 “Лочин”
Голлар: Санжар Қодирқулов 42' (1:0), Санжар Қодирқулов 44' (2:0), Суҳроббек Тошкентбоев 72' (2:1), Миржаҳон Мираҳмадов 86' (3:1).
Четлатиш: Олимжон Каримов 57' (“Лочин”).