locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. \"Динамо\" Биринчи лига жамоасини мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" Биринчи лига жамоасини мағлуб этди
Фото: DINAMO PFC

Ўзбекистон Кубоги 1-турида “Динамо” Самарқандда “Лочин”ни қабул қилиб, ғалаба қозонди.

Дастлаб 42-дақиқада Санжар Қодирқулов жарима тўпидан сўнг ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Қодирқулов ўйиндаги дублини расмийлаштирди, - 2:0. 73-дақиқада “Лочин” аъзоси Суҳроббек Тошкентбоев орадаги фарқни қисқартирган бўлса, 86-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов самарқандликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди.

Шунингдек, 57-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси майдондан четлатилди. 77-дақиқада эса пенальтидан фойдалана олмади.

Ўзбекистон Кубоги. 1-тур

“Динамо” 3:1 “Лочин”

Голлар: Санжар Қодирқулов, 42 (1:0), Санжар Қодирқулов, 44 (2:0), Суҳроббек Тошкентбоев, 73 (2:1), Миржаҳон Мираҳмадов, 86 (3:1)

Четлатиш: Олимжон Каримов, 57 (Лочин, иккинчи сариқ)

Ноаниқ пенальти: Аслиддин Турсунпўлатов, 77 (Лочин)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг