Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик машҳур ҳакам бошқаради
Ўзбекистон — Колумбия баҳси 18-июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
17.06.2026, Як.
Ўзбекистон
1
Колумбия
3
Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати "К" гуруҳи 1-тури доирасидаги Ўзбекистон ва Колумбия Миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси номи маълум бўлди.
Ўйинни англиялик таниқли ҳакам Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқаради. Унга қанотларда ҳамюрти Гари Бесвик ва Адам Нанн ёрдам беришади.
Учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини коста-рикалик Хуан Калдерон бажаради. Захира ёрдамчи ҳаками сифатида эса унинг ҳамюрти Хуан Карлос Мора қайд этилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги дебют учрашуви ҳисобланган Ўзбекистон — Колумбия баҳси 18-июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.
Иброҳим Жалолов
Редактор