locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ҳакамлар маркази раҳбарияти «Динамо» ПФК жамоаси билан учрашди

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон ҳакамлар маркази раҳбарияти Самарқандга келиб, «Динамо» клуби қароргоҳида бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ҳакамлар маркази раҳбарияти «Динамо» ПФК жамоаси билан учрашди
photo: UFA

Ўзбекистон ҳакамлар маркази раҳбарияти «Динамо» ПФК жамоаси билан учрашди

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон ҳакамлар маркази раҳбарияти Самарқандга келиб, «Динамо» клуби қароргоҳида бўлди.

Ўзбекистонда ҳакамликни ривожлантириш учун масъул этиб тайинланган таниқли мутахассис Фарҳод Абдуллаев ва Маъмур Саидқосимов «Динамо» ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчиларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Учрашув очиқ суҳбат тарзида ўтиб, савол, муаммо, таклиф ва эътирозлар очиқ тарзда билдирилди. Баҳсли вазиятлар ва VAR тизими билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Мулоқотда ҳакамлик фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва клублар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек, VAR тизими билан боғлиқ баҳсли вазиятлар юзасидан жиддий эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, клуб вакиллари Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мутахассислари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги VAR марказида ушбу ҳолатларни таҳлил қилиш, VAR ёзувларини тинглаш ҳамда қабул қилинган қарорлар юзасидан батафсил тушунтиришлар олиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг