locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виталий Левченко: “Ҳисоб майдонда юз берган воқеаларни акс эттирди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виталий Левченко: “Ҳисоб майдонда юз берган воқеаларни акс эттирди”
Фото: FCNAVBAHOR

Ўзбекистон кубоги, “Е” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Ўйин юқори босим остида ўтди. Иккита кучли жамоалар. Биринчи бўлим Фарғонада бўлиб ўтганди, бугун иккинчи бўлимни кузатдик. Бугун мухлислар учрашувдан завқ олишди. Ҳисоб майдонда юз берган воқеаларни акс эттирди.

- Бугун Жамшид Искандеров нисбатан орқароқда ўйнади. Бу тактика билан боғлиқмиди?

- Рақиб шунга мажбур қилди. Аслида бундай кўрсатма бўлмаганди. Ўйин шуни тақозо этди.

- Натижа ва жамоангиз ўйинидан қониқдингизми?

- Жамоа ўйинидан қониқдим. Ўйин иккига бўлинди: қизил карточкагача ва четлатишдан кейинги. Охирги дақиқада ғалабани бой бериш исталган мураббийга алам қилади. Ғалабани сақлаб қола олмаганимиз бироз алам қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг