locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус дисквалификация туфайли «Эл Класико»ни ўтказиб юбориши мумкин

Ҳозирча «қаймоқранглилар» юлдузи нечта ўйинга дисквалификация қилиниши номаълум.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус дисквалификация туфайли «Эл Класико»ни ўтказиб юбориши мумкин
Фото: Getty Images
Испания Ла Лигаси
10.10.2026, Як.
Реал Мадрид
1
Вильярреал
0

«Реал» вингери Винисиус Жуниор «Барселона»га қарши баҳсни дисквалификация сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлиши мумкин.

Шанба, 10 октябр куни Ла Лига 8-тури доирасидаги «Вилярреал» билан ўйинда Жуниор тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ деб топилди. 26 ёшли футболчи 71-дақиқада гол урди, аммо ундан бироз аввал рақибининг сочидан ушлаб қолган. Рефери вазиятни такроран томоша қилиш учун монитор олдига борди ва ўйин қоидаси бузилган деб ҳисоблаб, голни бекор қилди ва Винисиусни майдондан четлатди. Энди футболчи 25 октябр куни Ла Лига 10-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлиши мумкин. Ҳозирча «қаймоқранглилар» юлдузи нечта ўйинга дисквалификация қилиниши номаълум.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг