Диоманде: «Бу голни жуда узоқ кутдим»
Ян Мадрид клубига ғалаба келтирувчи голни урди.
Фото: Getty Images
Испания Ла Лигаси
10.10.2026, Як.
Реал Мадрид
1
Вильярреал
0
«Реал Мадрид» яримҳимоячиси Ян Диоманде Испания чемпионати 2026/2027-йилги мавсум 8-туридан ўрин олган «Вилярреал»га қарши ўйинда (1:0) урган голига изоҳ бериб ўтди. Беллашув Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтди.
«Яхши ўйин бўлди. Биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз ва бугун бунга эришдик. Мен бахтлиман.
Биринчи голимни узоқ кутдим. Ўзим учун ҳам, жамоа учун ҳам хурсандман. Ўша вазиятда, менимча, фақат битта йўл бор эди: тўпни қабул қилиш, бурилиш ва зарба бериш», - дея Диоманде сўзларидан иқтибос келтиради клубнинг расмий сайти.