locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Валижон Раҳимов «Хоразм»га ўтишга яқин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Валижон Раҳимов «Хоразм»га ўтишга яқин
Фото: Андижон ПФК

«Андижон»ни тарк этган Валижон Раҳимов фаолиятини «Хоразм»да давом эттириши мумкин.

Ҳаким Фузайлов жамоаси иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. Йиғин орқали таркибни кучайтириш ишларига ҳам киришган.

Раҳимов биринчи даврадан сўнг «Андижон»ни тарк этди. Унга «Хоразм» таклиф билан мурожаат қилган. Футболчи бунга якуний жавоб қайтарганича йўқ.

Шунингдек, унга Осиё мамлакатларидан ҳам таклифлар бор.

Эслатиб ўтамиз, Раҳимов мавсум бошида «бургутлар» сафига келиб қўшилган. Ўтган вақт мобайнида Суперлигада 6 та, Ўзбекистон кубогида 2 та ва Суперкубок ўйинида майдонга тушди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг