locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вадим Абрамов: «Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Вадим Абрамов: «Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди»
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги “Динамо” - “Лочин” (5:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоа тезкор гол уришга интилди ва натижада ўйин нисбатан осонроқ кечди. Бугун хотиржамлик билан ғалаба қозондик. Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди. Рақиб камчиликда қолгач, орадаги фарқ яққол билинди. Шунга қарамай, рақиб жамоанинг ҳаракатларини алоҳида қайд этишим керак»

Хет-трикка эришган Миржахон Мираҳмадов ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг ўйини ҳақида?

«Улар ўз ишларини қилишди. Ҳар икки футболчи ҳам ҳужумчи, гол уриш уларнинг вазифаси. Бу голлардан кейин уларда ўзига бўлган ишонч ошишига умид қиламан, ҳар икки ўйинчи учун ҳам хурсандман»

Ратинонинг захирага олингани сариқ карточка билан боғлиқми?

«Ҳа, огоҳлантириш билан ҳам боғлиқ, аммо у биринчи бўлимдан кейин кичик жароҳат билан ҳаракат қилаётганди. Олдинда муҳим ўйинлар ҳам бор»

Чоракфиналда қайсидир рақибни кутаманми?

«Йўқ, қуръа бизга кимни туширса ўша жамоага қарши майдонга тушамиз. Кимнидир ёки қайсидир жамоани кутмайман»

«Хоразм»га қарши ўйин?

«Ҳа, навбатдаги турда “Хоразм” билан баҳс кутяпти, рақибни ҳурмат қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз», - деди Вадим Карленович.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг