locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вадим Абрамов «Динамо»нинг тарихий рекордини янгилай оладими?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Вадим Абрамов «Динамо»нинг тарихий рекордини янгилай оладими?
PHOTO: Telegram

Самарқанднинг «Динамо» клуби 2025 йилги Суперлиганинг дастлабки 8 та турида умуман ютқазмади. Клуб мавсумни қачон бунчалик узун мағлубиятсиз серия билан бошлаганини биласизми?

Жавоб: 1999 йилда. Ҳа, бундан 26 йил аввал «Самарқанд-Динамо» деб номланган клуб Олий лиганинг дастлабки 11 та турида 9 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган. Ўша мавсумда ҳам чемпионатда 16 та клуб иштирок этган ва «Самарқанд» мавсумни 7 та мағлубият билан тугатган ва 5-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, 2000 йили «Самарқанд-Динамо» мавсум ўртасида кетма-кет 8 та учрашувда ютқазмаган.

Агар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак «Динамо» Суперлигада 9 та ўйиндан буён ютқазмай келмоқда. «Динамо» биринчи даврадаги навбатдаги ўйинларни «Бухоро», «Қизилқум», «Хоразм» ва «Бунёдкор»га қарши ўтказади.

Сизнингча Вадим Абрамов «Динамо»нинг тарихий рекордини янгилай оладими?

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг