locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳусановни ўйнатмагани учун Гвардиола мухлислар маломатига учради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳусановни ўйнатмагани учун Гвардиола мухлислар маломатига учради
ФОТО: mancity.com
Англия Премер-лигаси
06.04.2025, Як.
Манчестер Юнайтед
0
Манчестер Сити
0

Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет икки баҳсда майдонга туширилмади.
“Лестер” билан баҳсда захирада қолган Абдуқодир “Манчестер Юнайтед” билан бўлган дербидан ҳам маҳрум қолди.

Феврал ойининг энг яхши футболчиси бўлмиш ҳамюртимиз сўнгги пайтларда майдонга туширилмаётгани “Манчестер Сити”нинг бутун дунёдаги мухлисларини ҳаракатга келтирди.

Мухлислар Ҳусанов бошланғич таркибда ўйнамаётганини ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилишмоқда!

“Ҳусановдек марказий ҳимоячи турганда нега майдонга Нунеш туширилди?”, мазмунидаги фикрлар клуб инстаграм саҳифасини “босиб кетди”.

Айтишларича, Доку, Савино, Нико ва Ҳусанов каби ўйинчилар асосий таркибда ўйнаганда, ғалабани кафолатлар эди.

Лекин бу футболчилар захирада турганини мухлислар ҳазм қила олишмаяпти.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг