Пеп Гвардиола Манчестер дербиcи ҳақида: “Ўйин натижасидан афсусдаман”
ФОТО: AFP
Англия Премер-лигаси
06.04.2025, Як.
Манчестер Юнайтед
0
Манчестер Сити
0
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Манчестер дербисида ғолиб номи аниқланмади - 0:0.
“Ўйин дуранг билан якунланганидан афсусдаман. Чунки биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Аммо “Олд Траффорд”да буни амалга ошириш жуда қийин.
Биз ўз имкониятларимиздан фойдалан олмадик. Бироқ бир очко қўлга киритилди. Биз ҳаракат қилишда давом этамиз”, - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ўзининг навбатдаги ўйинини 12-апрел куни “Кристал Пэлас”га қарши ўтказади. МЮ эса 13-апрел куни “Ньюкасл” меҳмони бўлади.
Насрулло Каримов
Журналист