Уаби: «Марокаш ЖЧ-2026да чемпионлик учун кураша олади»
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Мохамед Уаби жамоасининг Жаҳон чемпионати–2026 плей-офф босқичига чиққанини изоҳлади.
«Қайси рақибга қарши ўйнашимиздан қатъи назар, бизда кучли таркиб, ажойиб мураббийлар штаби ва беқиёс мухлислар бор. Ўзимизга ишонишимиз учун барча имкониятлар мавжуд. Марокаш янги босқичга кўтарилди. Энди футболчилар ўз кучига ишонади, рақиблар эса жамоамизни ҳурмат қилади.
Биз бу мақсадга — жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш вазифасига ишонишимиз керак. Бу йўлда бор кучимизни беришимиз, рақибларга ҳурмат билан қарашимиз ва мақсадга юз фоиз садоқат билан ёндашишимиз лозим. Мен ўз ишимга ҳам, штабим ишига ҳам катта ишонч билдираман. Энг яхши мамлакатга айланишимиз учун барча омиллар бизда мавжуд.
Менда рақиб бўйича алоҳида истак йўқ. Эртага кимга қарши ўйнашимизни биламиз. Ким бўлишидан қатъи назар, ўша ўйинга ҳам худди шундай қатъият ва ишонч билан чиқамиз», — деди Уаби France 24 нашрига берган интервьюсида.
Марокаш терма жамоаси гуруҳ босқичини 7 очко билан якунлади ва плей-оффга йўл олди.