locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Марокаш Гаитини мағлуб этиб, плей-оффга чиқди

Ўйинда жами 6 та гол урилди.
ЖЧ-2026. Марокаш Гаитини мағлуб этиб, плей-оффга чиқди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
24.06.2026, Як.
Марокаш
4
Гаити
2

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Марокаш ва Гаити терма жамоалари тўқнаш келди. Голларга бой бўлган учрашувда африкаликлар 4:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Ўйин давомида гаитиликлар икки марта ҳисобда олдинга чиқишди — аввал Яссин Буну ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, кейинроқ Вилсон Изидор ҳам гол муаллифига айланди. Буни жавобан Марокаш сафида Ашраф Ҳакими, Исмаил Сайбари, Софиян Рахими ҳамда Жасим Янис рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Ушбу натижадан сўнг, Марокаш терма жамоаси «C» гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри плей-офф босқичига йўлланма олди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг